Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Адлия бўлимининг тақдимномаси натижасида электр энергия учун жарима қайта ҳисоб-китоб қилинди


Фуқаро О.Б туман Электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан электр энергиясини ҳисоби нотўғри ҳисоблаганлигини билдириб, электр энергия ҳисобини қайта ҳисоблашда амалий ёрдам беришни сўраб туман Адлия бўлимига мурожаат қилди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорига илова “Электр энергиясидан фойдаланиш” Қоидаларининг 120-бандида маиший истеъмолчида электр энергиясини ҳисобга олиш приборини улаш схемаси ўзгарганда, приборга зарар етказилганда (истеъмолчининг айби билан) ёки пломбалари бузилганда, ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилганда, электр энергиясини ҳисобга олиш приборларидан ташқари бошқа электр қабул қилгичлар уланганда ва амалда истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичларини камайтириш мақсадида бошқа қоида бузишларга йўл қўйилганда, Бюронинг вакили қоида бузилиши ҳақида белгиланган намунада далолатнома тузади деб кўрсатилган.

Юқоридаги Қоидаларнинг 121-бандида Қоида бузилган ҳолда фойдаланилган электр энергияси қийматини қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу Қоидаларнинг 120-бандига мувофиқ маиший истеъмолчида штепсел розеткалари мавжуд бўлганда (розеткалар ва электр энергияси қабул қилгичлар сонидан қатъи назар) бир суткада 24 соат 600 Вт қувватдан фойдаланиш ҳисобидан, 600 Вт дан ортиқ қувватли иситиш асбоблари ёки бошқа электр асбоб-ускуналари мавжуд бўлганда эса — маиший истеъмолчи фойдаланаётган электр энергияси қабул қилгичлардан бир суткада 24 соат фойдаланиш ҳисобидан келиб чиқиб, уларнинг амалдаги қуввати бўйича амалда ёритиш электр энергияси қабул қилгичлардан сутканинг ёруғ бўлмаган вақтида фойдаланиш ҳисобидан келиб чиқиб, ёритиш электр қабул қилгичларнинг қуввати бўйича амалга оширилади.
Ҳисобга олинмаган электр энергиясининг қайта ҳисоб-китоби белгиланган тартибда, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўйган истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ёхуд иштирокисиз ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан Бюро билан биргаликда қоида бузиш аниқланишидан олдинги давр учун амалда тўланган электр энергия миқдори ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади деб кўрсатилган.

Аниқланишича, Амударё тумани Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан 2020 йил 9 феврал куни фуқаро О.Бга тегишли бўлган электр ҳисоблагичи ускунаси кўздан кечирилганида ўзбошимчалик билан электр энергияси ҳисоблагич ускунаси олд томонидан сим билан тўғридан-тўғри уланиб фойдаланаётганлиги аниқланган ва ушбу ҳуқуқбузарлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорига Илова “Электр энергиясидан фойдаланиш” Қоидаларининг 120-бандида асосан далолатнома расмийлаштирилган.

Амударё тумани Электр тармоқлари корхонаси томонидан 2020 йил 11 феврал куни Амударё тумани Мажбурий ижро бюросининг далолатномасига асосан фуқаро  О.Бга тегишли бўлган ҳисоб рақами қайта ҳисоб-китоб қилинганида қайта ҳисоблашга олинган муддатни 74 кун, яъни 2019 йил 27 ноябрь куни қилиб олиниб хатоликка йўл қўйган.

Ваҳоланки, Амударё тумани Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан 2020 йил 5 январ куни фуқаро О.Бга тегиш бўлган ҳисоб рақами кўрсаткичлари “Электронҳисоб” дастурига киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорига илова “Электр энергиясидан фойдаланиш” Қоидаларининг 120-бандига кўра, Далолатнома асосида:
...электр энергиясини ҳисобга олиш приборига зарар етказилганда (истеъмолчининг айби билан) ёки прибор мавжуд бўлмаганда, пломбалар бузилган ва амалда истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичларини камайтириш мақсадида айланиб чиқишда кўз билан кўриб аниқланадиган бошқа қоида бузишларга йўл қўйилган тақдирда (шу жумладан, электр энергиясини ҳисобга олиш приборидан бошқа электр қабул қилишлар уланганда) — охирги марта айланиб чиқилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори қиймати ҳисоб-китоб қилинади деб кўрсатилган.

Мурожаатни ўрганиш давомида юқорида қайд этилган хато ва камчиликларга йўл қўйилган ҳолатлар юзасидан Амударё тумани Электр таъминоти корхонасига тақдимнома киритилди. Тақдимнома натижасида О.Бдан ортиқча ундирилган 1 049 265 сўм тўлов унинг абонент ҳисоб рақамига қайтариб берилди.

Ж.Бекимбетов,
Амударё тумани адлия
бўлими бош маслаҳатчиси