Янгиликлар
24
Қонликўл туманида 28 ходимнинг 88.734.237 сўм иш ҳақилари ундириб берилмоқда
Қонликўл туманида 28 ходимнинг 88.734.237 сўм иш ҳақилари ундириб берилмоқда
"Қонликўл Агросервис МТП" неча ойдирки ишчиларга маош тўламай келаётган эди. Бундан норози бўлган ишчилар 2021 йил март ойида Қонликўл туман адлия бўлимига мурожаат қилишди.
Мурожаатчиларнинг аризалари ўрганиб чиқилгач аён бўлдики, машина трактор парки жами 28 нафар ишчига 88.734.237 сўм миқдорида иш ҳақини тўламаган.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 154-моддасига кўра, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъий назар, ходимга бажарилган иш учун ҳақини белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлашга мажбур.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сонли қарорида мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавобгарлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 171-моддасига асосланиб, адлия бўлими фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судига ариза киритди.
Суд томонидан иш ҳақини ундириш ҳақидаги суд буйруқлари чиқарилиб, айни пайтда суд буйруқлари ижрога қаратилган.
Т.Асанов,
Қонликўл тумани адлия бўлими бошлиғи