Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Меҳнатда майибланиш натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади


Меҳнатда майибланиш натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қуйидагиларга тўланади (https://lex.uz/docs/357102):

➖ ишлаётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига;

➖ байналминал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга;

➖ қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга;

➖ Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга;

➖ Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга;

➖ меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга.


Хушнуд Атаджанов,
Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси