Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Бугунги кунда ўқитувчиларга яратилаётган имтиёзлар ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг қайд этишича, 2024 йилга қадар юқори натижаларга эришган педагоглар ёки ўқитувчиларнинг ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваригача оширилади. Синф раҳбарлиги учун тўловлар эса 1,5 бараварга оширилади. Шунингдек, методисларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.
Битирувчиларининг ОТМларга ўқишга кириш кўрсаткишлари юқори бўлган умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари рағбатлантирилади. Шунингдек, халқаро фан олимпиадалари ғолибларнинг ўқитувчиларига тўғридан тўғри олий малака тоифаси берилади.
Шунингдек, халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилади.
Жорий йил 1 майдан бошлаб НТТ ҳамда ОТМларга халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш ҳуқуқи берилиши ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари, ушбу санадан бошлаб “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформаси ишга туширилади.
2021 йил 1 январдан бошлаб бўлса қисқа муддатли педагогик курслар ва синф раҳбарларини тайёрлаш бўйича ўқув курслари жорий қилинди.

Элликқалъа тумани адлия бўлими
бош маслаҳатчиси                                              
Н.Тайров