Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Ноқонуний буйруқлар бекор қилинди


Чимбой тумани адлия бўлимига фуқаро А.Анинг тайинланган пенсия миқдоридан норозилиги тўғрисидаги мурожаати келиб тушди ва мурожаатни ўрганиш давомида қўйидагилар маълум бўлди.

Аниқланишича, фуқаро А.А 1990 йилда тумандаги умумтаълим мактабларидан бирига ўқитувчи вазифасига ишга қабул қилинган ва мактабда анча йиллар фаолият юритиб, мактаб директорининг
2012 йилдаги буйруғига асос меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Аммо, туман давлат архивининг маълумотномасига кўра, фуқаро А.А 2006 йил 2 сентябрдан 2007 йил 2 сентябрь кунига қадар иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътилига юборилган ва шу тариқа 2006 йилдан то 2012 йил август ойига қадар иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътили бериш тўғрисида ноқонуний буйруқлар расмийлаштирилиб ишга келиши ёки ишдан бўшатилиши чоралари кўрилмасдан келинганлиги аниқланган.

Ваҳоланки, меҳнат кодексининг 150-моддасида иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган меҳнат таътили ходимнинг аризасига асосан, иш берувчи ва ходимнинг келишувига кўра берилиши мумкинлиги, унинг давомийлиги ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ошиқ бўлмаслиги керак деб кўрсатилган.

Шундай қилиб, мурожаатни ўрганиш давомида мазкур мактаб директорининг ноқонуний буйруқлари бекор қилиниб, А.Анинг аввалги ишлаган давридаги иш ҳақилари ҳисобланиб, пенсия тайинланиши таъминланди ва мурожаат қаноатлантирилди.

М.Халмуратов,
Чимбой тумани адлия бўлими бошлиғи