Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш аҳолига сифатли хизмат кўрсатичнинг кафолати ҳисобланади


Мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти такомиллаштирилиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳатлар фуқароларнинг давлат институтларига ишончи даражасини ортишига ва давлат хизматчилари томонидан ўзига юклатилган иш соҳасига муносабати ва масъулиятини тубдан ўзгартириш имконини берди.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосий мақсади давлат томонидан тартибга солиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этишдан иборат.
Қарор билан 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг алоҳида функция ва ваколатларини тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилди. Бунда, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш - туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимларига, алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш - туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига ўтказилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари 28 турдаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг берилишига йўл қўйилмайди.
Ушбу қарорда кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида  Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий этиш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Мазкур қарор нормаларининг ҳаётга тадбиқ этилиши давлат органлари ва ташкилотларида эскирган бюрократик усулларда иш юритиш, қоғозбозлик ҳажмини камайтиришга ҳамда ҳужжатлар айланмасига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш даражасини оширишга ва бу орқали аҳолига сифатли хизмат кўрсатишга ёрдам беради.


А.Гулимбетов
Хўжайли тумани адлия
етакчи маслаҳатчиси