Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Адлия бўлими аралашуви билан фарзанд ўз оиласига қайтарилди


Хўжайли тумани Б.Худайбергенов кўчаси 35 уйда яшовчи фуқаро М.М. туман адлия  бўлимига “фарзандини Тахиатош “Болалар уйи”дан олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганилиб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаро М.М.нинг турмуш ўртоғи вояга етмаган фарзандини 2020 йил 13-июль куни Нукус шаҳар ҳокимининг қарори билан Тахиатош “Болалар уйи”га жойлаштирилганлиги, фарзандини “Болалар уйи”дан олиш мақсадида Хўжайли тумани васийлик ва ҳомийлик органига мурожаат қилганлиги, лекин мазкур орган томонидан Нукус шаҳар ҳокимлигига фарзандини қайтариш юзасидан ҳулоса берилганлиги аниқланди.  

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июндаги 171-сон қарори билан тасдиқланган “Болалар уйлари тўғрисида”ги Низомнинг  23-бандида тарбияланувчини ота-оналарга ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш васийлик ва ҳомийлик органларининг хулосалари ҳамда уларнинг яшаш жойи бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида амалга оширилади,-деб белгиланган.

Шунга қарамасдан, Хўжайли тумани васийлик ва ҳомийлик органи хулосаси Нукус шаҳар ҳокимлигига юборилган.
Хўжайли тумани адлия бўлими томонидан киритилган тақдимномага асосан Хўжайли тумани Васийлик ва ҳомийлик органи хулосасига кўра Хўжайли тумани ҳокимининг 2021 йил 25-январь кунги вояга етмаган М.А.ни ота-онасига қайтариш ҳақидаги 01-06-64-сон қарори чиқарилди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида киритилган тақдимномага асосан Хўжайли тумани Васийлик ва ҳомийлик органи масъул ходими интизомий жавобгаликка тортилди.

Фарангиз Наранова,
Хўжайли туман адлия бўлими бошлиғи