Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Тўрткўлда ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартирган.


  Тўрткўл тумани Ҳалқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси А.Онинг навбатдаги меҳнат таътили учун иш соатлари розилигисиз қисқартирилган ҳолда тўлов амалга оширилганлигидан норози бўлиб берган мурожаати тумани адлия бўлими томонидан ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.
Аниқланган холатларга кўра, Меҳнат қодексининг 233 моддаси талабларига кўра, меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида, Тўрткўл тумани Ҳалқ таълими бўлимига қарашли 60-сон умумий ўрта таълим мактаби директори томонидан ходимнинг розилигисиз асосий иш ўрнига Р.Раджаповни қабул қилинган, натижада А.Ога тарифдан 8 дарс соати ҳисобига меҳнати таътили учун тўлов амалга оширилган.
Меҳнат Кодексининг 89-моддаси талабларига кўра, “Иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир” ва Кодексининг            156-моддасига кўра, “Меҳнатга ҳақ тўлашнинг якка шартларини ходим учун ноқулай томонга ўзгартиришга унинг розилигисиз йўл қўйилмайди” деб кўрсатилган бўлсада, иш берувчи томонидан ходимнинг розилигисиз меҳнат шартлари ўзгартирилган.
Шунингдек, Кодекснинг 133 моддасига кўра, “Барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади” деб белгиланган бўлсада, ҳодим А.Онинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланмаган.  
Ўрганиш натижасига кўра, Тўрткўл тумани Ҳалқ таълими бўлими умумий ўрта таълим мактаби директори Ф.П томонидан меҳнат конунчилиги талаблари бузилган деб топилди ва ушбу ҳаракатлари учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси биринчи қисми бўйича жавобгарлик қўллаш масаласини кўриб чиқиш бўйича туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига маъмурий таклиф киритилди ва тегишли буйруқларни қонун талабларига мувофиқлаштириш юзасидан тақдимнома киритилди.

Тўрткул тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси
М.Нураддинов