Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Фармон лойиҳаси юзасидан учрашув ташкил этилди


Фармон лойиҳаси юзасидан учрашув ташкил этилди

Жорий йилнинг 21 январь куни Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь кунги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқиб, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳаси юзасидан учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси Б.Матмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Э.Турсунов, Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги вакиллари ҳамда профессор ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этди.
Тадбир давомида вазир ўринбосари Э.Турсунов томонидан Лойиҳанинг мазмун-моҳияти, ҳусусан Қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижросини таъминлаш соҳасида Олий Мажлис палаталари ҳамда давлат бошқаруви
ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, Давлат бошқаруви органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилишнинг янги тизимини йўлга қўйиш, Маҳалла институти фаолиятини такомиллаштириш, Давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, Давлат органлари харажатлари бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш, Ҳокимликлар томонидан “E-qaror” электрон тизими орқали қарор қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш белгиш ва уларни амалга ошириш механизмлари ҳамда кутилаётган ижобий ўзгаришлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.