Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Адлия хабари


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан маълумот Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлимига 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлимига 2020 йил давомида жами 336 та яъни, 302 та ариза ва 34 та шикоятлар келиб тушган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 322 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 186 та мурожаат ёки 57,7 фоизи қаноатлантирилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Хусусан, келиб тушган мурожаатларнинг 11 таси бевосита мурожаат муаллифи иштирокида ўз жойида кўриб чиқилиб, ҳал қилинди.
Шунингдек, 136 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 18 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.
Бундан ташқари, жами 2 та мурожаат ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаганлиги учун кўрмасдан қолдирилган.
Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлил қилинди.
1. Нотариатга оид 155 ариза келиб тушган Таҳлил натижасида мурожаатларнинг қуйидаги соҳаларда уларнинг кўплигини кўрсатади:
- нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқин берувчи лицензиялар бериш ҳақида 88 та;
- мерос масаласига оид 27 та;
- тақиқга қуйиш ва тақиқни бекор қилиш масаласига оид 10 та;
- уй-жой масаласида 8 та;
- бошқа нотариал ҳаракатлар буйича 22 та;

2. Адвокатурага оид 41 ариза келиб тушган.
Таҳлил натижасида мурожаатларнинг қуйидаги соҳаларда уларнинг кўплигини кўрсатади:
- адвокатлик тузилмасини давлат рўйхатидан ўтказиш масаласида 15 та;
- Адвокатлик гувоҳномасини бериш масаласига оид 12 та;
- адвокатлик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар бериш ҳақида 8 та;
Мерос масаласида келиб тушган мурожаатларда асосан меросхўрлар ўртасидаги низо сабабли, мерос қолдирувчи билан меросхўрларнинг қариндошлик муносабатини, қонун бўйича меросхўрлар доирасини аниқлашнинг имконияти бўлмаганлиги яки мерос мол-мулкнинг мерос қолдирувчига тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги сабабли нотариал ҳаракатларни амалга оширолмаётганлигини баён қилинган.
Уй-жойга соҳада келиб тушган мурожаатларда асосан, фуқаролар ўртасидаги ўзаро уй-жойга оид даъволар ҳақида баён қилинган.
Бўлимга келиб тушган шикоятларнинг аксариятини нотариуслар ҳамда адвокатларинг ҳатти ҳаракатларидан норозилиги сабабли келиб тушган.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишди давлат томонидан тартибга солиш бўлими бош маслаҳатчиси А.Базарбаев