Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан маълумот


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан маълумот

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига 2020 йил 4 чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди.
I. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига 2020 йил 4 чораги давомида жами 624 та яъни, 195 та ариза ва 429 та шикоятлар келиб тушган.
    
Келиб тушган мурожаатларнинг 455 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 193 та мурожаат ёки 42,4 фоизи қаноатлантирилган.
    
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Хусусан, келиб тушган мурожаатларнинг 17 таси бевосита мурожаат муаллифи иштирокида ўз жойида кўриб чиқилиб, ҳал қилинди.
Шунингдек, 262 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 83 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга ҳамда 66 та мурожаатлар туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборилган.
Бундан ташқари, жами 14 та мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб олганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган бўлса, 6 та мурожаатлар ҳисобот даврининг охирига қолдиқ бўлиб ўтган.
II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” орқали 2020 йил 4 чораги давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид 92 та мурожаатлар келиб тушган.
“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 67 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 25 таси ёки 37,3 фоизи қаноатлантирилиб, 42 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 9 таси ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга ҳамда 11 таси туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборилган бўлса, 1 та мурожаатлар ҳисобот даврининг охирига қолдиқ бўлиб ўтган.
Шунингдек, жами 4 та мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб олганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган.
Раҳбариятининг шахсий ва сайёр қабулларида 2020 йил 4 чораги давомида 67 та жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.
Мазкур мурожаатларнинг 45 таси вазирлик томонидан кўриб чиқилиб, 21 таси қаноатлантирилган бўлса, 24 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 13 таси ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга ва 6 таси туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборилган.
Шунингдек, жами 3 та мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб олганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган.
III. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан қулланилган таъсир чоралар бўйича:
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 40 та тақдимнома, 2 та огоҳнома, прокуратура органларига 1 та жиноий таклиф, мансабдор шахсларни маъмурий жавобгорликка тортиш юзасидан 16 та маъмурий таклиф ва судларга 12 та даъво ариза киритилди.
Қулланилган таъсир чоралари натижасида мансбдор шахсларнинг 5 та ноқонуний ҳужжатлари бекор қилиниб, 6 шахс интизомий ва 11 нафар мансабдор шахслар маъмурий ҳамда 1 нафар шахс жиноий жавобгорликка тортилган бўлса, жисмоний шахсларга 753.801.483 сўм пул маблағлари тўлаб берилди ёки қайтарилди.

Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлил қилинди.

1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида
Таҳлил натижасида мурожаатларнинг қуйидаги соҳаларда уларнинг кўплигини кўрсатади:
-    меҳнат низолари масаласида 228 та;
-    ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалаг оид 118;
-    уй-жой масаласида 48;
-    ерга доир масаласида 26;
Меҳнат низолари масаласида келиб тушган мурожаатларда асосан ишдан ноқонуний бушатганлиги, ишга қайта тиклаш ва иш ҳақиларини ўндириш баён қилинган.
Ижтимоий соҳада келиб тушган мурожаатларда асосан пенсияга чиқиш пенсияни расмийлаштириш, тайинлаш тартиблари, пенсияни ҳисоблаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш ҳолатлари шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан нафақа тайинланмаётганлиги баён қилинган.
Уй-жойга ва ерга доир соҳада келиб тушган мурожаатларда асосан, фуқаролар ўртасидаги ўзаро ерга ва уй-жойга оид даъволар ҳақида ҳамда суд ва прокуратура органларининг протести билан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари ажратиш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари бекор қилинганлиги натижасида зарар кўрганлиги баён қилинган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, келгусида мазкур соҳадаги мурожаатларни сонини янада камайтириш мақсадида:
- келгусида шикоятлар кўпайган соҳаларни  иш режаларга киритиш ёки мониторинг асосида ўрганишни ташкил қилиш;
- мурожаатлар кўпайган соҳаларга масъул бўлган Республика идора раҳбарлари ва ходимлари иштирокида сайёр қабуллар ташкил этиш;
- қайси ташкилот ходимлари хатти-ҳаракатларига нисбатан кўпроқ шикоятлар келиб тушган бўлса, мазкур ташкилотларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиш ёки унинг юқори турувчи ташкилотига тақдимнома, огоҳнома киритиш ёки таклиф ва тавсиялар юбориш.

Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш бўлими