Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

#Қонунчиликдаги_янгиликлар


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Талабаларнинг аграр соҳадаги бизнес-стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича инновацион ташкилотлар ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (794-сон, 17.12.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасаси ташкил этилди.

Марказ агросаноат мажмуида “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ахборот тизимининг юритилиши учун масъул ташкилот сифатида фаолият кўрсатади.

Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда, интеграциялашган ягона ахборот тизимига агросаноат ва озиқ-овқат соҳасига оид маълумотларни тақдим этиш қоидаларини белгилаш ваколати берилди.

2021 йил 1 майга қадар йирик гидроузел ва ирригация тизимини рақамли технологиялар асосида автоматлаштириш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилади.

Тошкент аграр университети ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Талабаларнинг аграр соҳадаги бизнес-стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича инновацион ташкилотлар ташкил этилади.

Шунингдек, 2021 йилда “Ақлли қишлоқ хўжалиги” технологияларини республика ҳудудларига жорий этиш бўйича манзилли рўйхат тасдиқланди.