Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

#Қонунчиликдаги_янгиликлар


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Республикада 22 та боғча, 31 та мактаб, 16 та олий таълим муассасалари қурилади

“2021–2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4936-сон, 28.12.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ва 2022-2023 йиллар учун мақсадли мўлжаллар тасдиқланди.

Шунга кўра, белгиланган йилларда республикада, жумладан:

➖ 22 та боғча (жами 2 970 ўринга эга), 31 та умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар (жами 13 934 ўқув ўрнига эга), 16 та ОТМ (жами 9 300 ўқув ўрнига эга) янги қурилади;

➖ жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича жами 55 та лойиҳа (шундан 23 таси янги қурилиш) амалга оширилади;

➖ 11 та маданият ва санъат объектлари янгидан қурилиб, 7 таси реконструкция қилинади;

➖ соғлиқни сақлаш объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича жами 131 та лойиҳа (шундан 24 таси янги қурилиш) амалга оширилади;

Шунингдек, илм-фан ва инновацион объектларни ривожлантириш бўйича 14 та лойиҳа амалга оширилади.

Хусусан, 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида Халқаро молекуляр аллергология марказини қуриш назарда тутилган.

Бундан ташқари, темир йўл ва метрополитен йўлини ривожлантириш чоралари ҳам кўрилади.