Боғланиш

Телефон
(+998 73) 233-86-93 233-15-82

Электрон манзил
qoraqalpoq@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

28

#Кун_тарихи .



#Кун_тарихи

28 декабрь (2017 йил)

“Келажак бунёдкори” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун (https://lex.uz/docs/3479565) қабул қилинган.

Қонун билан тасдиқланган низомга кўра, “Келажак бунёдкори” медали билан 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган қуйидаги Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади:

ватанпарварлик, фидойилик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этиб, халқ манфаатлари учун садоқат билан хизмат қилаётган;

Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган;

мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган;

ўқишда ва меҳнат фаолиятида катта ютуқларга эришган.