Боғланиш

Телефон
(+998 73) 233-86-93 233-15-82

Электрон манзил
qoraqalpoq@adliya.uz

Ҳабарни юбориш
Ишонч телефони 1008

Янгиликлар

27

#Халқаро_кун



#Халқаро_кун

27 декабрь – Халқаро эпидемияга қарши ҳозирлик кўриш куни

2020 йилнинг 13 ноябрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ҳар йилнинг 27 декабрь санаси Халқаро эпидемияга қарши ҳозирлик кўриш куни деб эълон қилинди.

  Маълумки, 2019 йилнинг охирида  аниқланган COVID-19 инфекцияси бутун сайёрамизга мисли кўрилмаган офат олиб келди. Бир йил ичида ушбу касаллик дунёнинг деярли барча мамлакатига ёйилиб улгурди. Коронавирус билан оғриганлар сони бугунги кунда 80  миллион кишидан ошди. 1,8 миллиондан ортиқ киши вафот этди.

Мазкур ҳужжатда БМТ ва бошқа халқаро, минтақавий, ҳудудий ташкилотлар, хусусий сектор вакиллари, оммавий ахборот воситаларига ушбу кунни кенг нишонлаш, аҳолининг бу борадаги билим даражасини  ошириш, эпидемия юзага келган тақдирда зарур чоралар кўриш тавсия этилган.