Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ


Вакант лавозим номи - Раҳбар котиби
Ойлик маоши - 1 800 000 сум
Малакага оид талаблар - Олий ва ўрта-махсус маълумот.
- мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
- давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
- шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Асосий вазифаси - вазирлик қабулхонасида тартибни сақлаган ҳолда фаолият олиб боради;
- келган хат хабарларни иш юритувчи котиб (девонхона мудири) бўлмаганда қабул қилиб олиб раҳбар имзоси учун киритади ва девонхонага етказади;
- вазир қабулига келган фуқароларни тегишли китобга қайд этиб боради, фуқароларни қабул қилиш бўйича тегишли карточкаларни юритади;
- кундузги вақтда вазирликка телефон ва факс орқали келган хат хабарларни қабул қилиб, девонхонага ва ижрочиларга топширади;
- келган телефонограмма ва ҳабарномаларни тегишли китобга қайд этиб, раҳбарга маълум қилади ва раҳбардан чиққач, ушбу хабарни тегишли ижрочига етказади;
- раҳбар кўрсатмасига ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:
- ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);
- Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
- ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;
- ходимга оилавий шароитига кўра ижтимоий муҳофаза қилиш тарзидаги пул маблағи (энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида);
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваригача бўлган миқдорида)
- турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;
- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш;
- ходимларга уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация тўлови;

Иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

Қўшимча афзалликлар: Аҳил ва ёшлардан иборат замонавий фикрлайдиган жамоа.

Мухим: Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 25 декабрь кунига қадар ўз шахсий варақаси, паспорт нусҳаси
ва диплом нусҳаларини Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирилигига ёки qoraqalpoq@minjust.gov.uz электрон почтасига юборишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Маълумот учун: Танлов Нукус шаҳри, Ўзбекистон гузлри, рақамсиз уй (Нукус компьютер лингвистика техникуми биносининг учинчи қавати)да бўлиб ўтади.

Эслатма: Агар танлов тартиби бузилган такдирда коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигининг "1008" ишонч телефонига, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Кадрлар бўлимида ўрнатилган
(0361) 223-40-88 телефон рақамига, шунингдек @antikorbot телеграм каналига мурожаат қилишингиз мумкинлигини билдирамиз.