Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Дам олиш куни мажлисга кечикиб келган ходим жазоланди


Дам олиш куни мажлисга кечикиб келган ходим жазоланди

Нукус туман адлия бўлимига З.Е. исмли фуқаронинг 2020 йил 1 октябрь куни мажлисга кеч қолиб келганлиги сабабли унга нисбатан  «хайфсан» интизомий жазо берилганлигига норози бўлиб ёзган мурожаати келиб тушди.
Мурожаатни ўрганиш давомида, Нукус туман тиббиёт бирлашма бошлиғи 2020 йил 7 октябрь куни 426-сон буйруғига асос шифокор З.Ега 2020 йил 1 октябрь куни ўтказилган мажлисга кеч қолиб келганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-бандига асос «хайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 130-моддасига мувофиқ, дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади. Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади деб кўрсатилган.
Мазкур кодекснинг 131-моддасида эса 1 октябрь — «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» - байрам (ишланмайдиган) кун деб белгиланган.

Шунга қарамасдан, Нукус туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи 2020 йил 1 октябрь куни мажлис ўтказиб, бу мажлисга бирлашманинг барча ходимлари қатнашишини талаб қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Нукус туман тиббиёт бирлашмасига бирлашма бошлиғининг 2020 йил 7 октябрь кунги 426-сон буйруғини бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилди. Тақдимномага асос, фуқоро З.Ега нисбатан қўлланилган «хайфсан» интизомий жазо чораси 2020 йил 502/1-буйруқ билан бекор қилинди.

Буннан ташқари, Нукус туман бандликга кўмаклашиш марказига тиббиёт бирлашмаси лавозимли шахслармнинг меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖҳКнинг 49-моддаси билан маъмурий жавобгарликга тортиш масаласини кўриб чиқиш учун тақдимнома киритилди.    

Нукус туман
адлия бўлими бошлиғи                          М.Сейтимбетов