Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ходимнинг эътиборсизлиги жавобгарликни келтириб чиқарди


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Тўртўл туманида яшовчи фуқаро Д.К.нинг 2020 йил сентябрь ойи учун нафақа ва 16 ёшга тўлмаган болалари учун бир марталик моддий ёрдам берилмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Фуқаро Д.К.га  турмуш ўртоғи вафоти муносабати билан вояга етмаган икки фарзанди учун боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган ва тўловга чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил
8 сентябрь кунги 252-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 158-4-моддасида пенсия тўловларига қайдномалар тижорат банклари филиаллари учун — ҳар тўлов ойининг
3-санасига қадар шакллантирилади ва 4-санасига қадар ахборот тизими орқали тақдим этилиши, қайдномаларни шакллантириш ҳамда тақдим этишнинг сўнгги куни дам олиш ёки байрам (иш куни бўлмаган) кунларига тўғри келган ҳолларда кейинги иш куни муддатнинг сўнгги куни деб ҳисобланиши кўрсатилган.
Бунда, амалдаги қонунчиликка асос Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан тўлов қайдномалари ҳар бир пенсия ва нафақа олувчи бўйича тўғри ва тўлиқ тузилганлигини таҳлил қилган ҳолда тузилиши керак.
Ушбу муддатлар белгиланганлигига қарамасдан, фуқаро Д.К.нинг сентябрь ойи нафақаси вақтида тўлаб берилмасдан қолган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 август кунги ПҚ-4815-сон Қарорига асос, сентябрь ойида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган бўлса ҳам, фуқаро Д.Книнг болалари учун бир марталик моддий ёрдам пуллари тўлаб берилмаган.
Бу ўз ўрнида, туман пенсия жамғармасининг фуқаро Д.К.нинг ўринли эътирозига сабаб бўлган.
Мурожаатни ўрганиш давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига тақдимнома киритилди.
Киритилган тақдимномага асос, Д.К.нинг сенятбрь ойида тўланмай қолган пенсия ва бир марталик моддий ёрдам пуллари тўлаб берилди, ўз ишига маъсулиятсизлик билан қараган ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.      

Есенгелди Утепов,
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи