Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Ҳар бир мурожаат эътиборимизда


Ҳар бир мурожаат эътиборимизда

Нукус шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаро А.Х.нинг I гуруҳ ногиронлиги эканлигини билдириб, шу кунга қадар тўлаб келган ер солиғидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.
Яъни, фуқаро А.Х.нинг эгалигида бўлган ер майдони Солиқ нспекциясининг маълумотлар базасида жами 917,5 кв.м ер майдони, шундан 600,0 кв.м ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар билан ҳамда 317,5 кв.м ноқонуний эгалланган ер майдонлиги, 85,75 кв.м мулк майдони ва 28 719 433 сўм кадастр қиймати билан шу кунга қадар ҳисобланиб келинган.  
Солиқ кодекснинг 437-моддасида, ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида белгиланади деб кўрсатилган.
Адлия бўлими ходимларининг аралашуви билан шаҳар қурилиш бўлими, давлат кадастр корхонаси ва солиқ инспекцияси ходимлари билан бирга мурожаат жойига чиқиб ўрганилганда аслида фуқаро А.Х.нинг эгалигидаги ер майдони
861 кв.м эканлиги шундан, 600 кв.м ер майдони шаҳар ҳокимининг 2015 йил 29 январь кунги 02/01-15-сон қарори билан мерос бўлиб ўтиш ҳуқуқи билан фуқаро А.Х.га ажратиб берилганлиги аниқланди.
Ҳозирги кунда давлат кадастр корхонаси томонидан “Кўчмас мулк-3” дастурига ўзгартириш киритилиб фуқаро А.Х.нинг эгалигидаги ер майдони 800 кв.м қонуний ҳуқуқи билан ажратилиб, солиқ инспекцияси маълумотлар базасига қайта ўзгартириш киритилди ва фуқаро А.Х.нинг эгалигидаги ер майдони 861 кв.м, шундан 600,0 кв.м ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат билан, 200,0 кв.м миқдоридан ортиқ ва 61 кв.м ноқонуний эгалланган ер майдони, 85,75 кв.м мулк майдони ва 28 719,433 сўм кадастр қиймати билан белгилаб берилди.
Солиқ кодексининг 421-моддасига асос, жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилиниши ва ушбу кодекснинг 436-моддасида  I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар солиқдан озод қилинади деб белгиланган.
Шу боис, фуқаро А.Х.нинг мурожаати қаноатлантирилиб, солиқ ва давлат кадастр корхонаси маълумотлар базасига қайта ўзгартириш киритилишига амалий ёрдам берилди.

Нукус шаҳар адлия
бўлими катта маслахатчиси        Б.Нажимов