Янгиликлар
13
13 ноябрь – Халқаро кўзи ожизлар куни
#Халқаро_кун
13 ноябрь – Халқаро кўзи ожизлар куни
1984 йилда Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти қарорига мувофиқ, таниқли педагог Валентин Гаюи хотирасига ҳурмат юзасидан у таваллуд топган 13 ноябрь Халқаро кўзи ожизлар куни деб эълон қилинган.
Бу кунни ўтказишдан мақсад асосан жаҳон ҳамжамияти, турли давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари эътиборини кўзи ожизлар ҳаёт тарзини яхшилаш, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, соғлиғини тиклаши учун зарур шароитларни яратиш масалаларига қаратишдан иборат. (https://ria.ru/20191113/1560813951.html)
Mаълумот ўрнида: бугун Ер юзида 2,2 миллиард киши жиддий кўз касалликларидан азият чекмоқда. 36 миллионга яқин киши кўриш имконидан бутунлай бенасиб.