Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ СОҲАСИГА ЭЪТИБОР


МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ СОҲАСИГА ЭЪТИБОР

Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ислоҳотлар даври кечмоқда. Жумладан, ислоҳотлар жараёнида халқимизнинг турмуш даражасини яхшилаш баробарида, бой миллий қадриятлар, урф-одат ва анъаналаримизни ўрганиш, илмий-амалий тадқиқ этиш, моддий ва номоддий маданий меросимизни асраб-авайлаш, келгуси авлодга бус-бутун етказиш ва албатта дунё халқлари орасида кенг тарғиб қилиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш мақсадида давлат сиёсати даражасида муҳтарам юртбошимиз томонидан муҳим Фармон ва қарорлар қабул қилиниб, Ҳукумат томонидан зарур ҳужжатлар ижрога йўналтирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6000-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4730-сонли қарори қабул қилинганлиги маданият ва санъат соҳаси учун дастурул амал бўлиб хизмат қилади.
Мазкур муҳим ҳужжатлар маданият ва санъат соҳаси вакиллари, ижод аҳли томонидан жуда катта таассуротлар билан қарши олинди. Ушбу хужжатларда белгиланган вазифалар Маданият ва санъат соҳасининг барча йўналишларини тўлиқ қамраб олган.
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг “Бир ҳақиқатни ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз керак, мамлакатимизда маданият ва санъат тараққий этмаса, жамият ривожланмайди...” деган сўзларининг маъносини чуқур англаган ҳолда, маданий муассасаларга аҳолини, айниқса ёшларимизни кенг жалб қилиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.
Худди шу мақсадни кўзда тутган ушбу Фармонда “2020 – 2021 йиллар давомида ҳар бир ҳудудда кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) ҳамда ҳайвонот боғлари ташкил этилиши белгиланган бўлиб, уларга тегишли шарт-шароитлар яратилган ҳолда, имтиёзлар белгиланган.
Шунингдек 2020–2025 йиллар давомида мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида Ўлкашунослик музейлари ташкил қилиниши белгиланди.
Мазкур эзгу ишлардан асосий мақсад халқимиз онги ва қалбига маданият ва маънавият киритишдир. Санъатни севган юксак маънавиятли инсон эса буюк ишларни қилишга қодирдир. Ушбу фармон ана шу мақсадларга хизмат қилади.


Қонликўл тумани
адлия бўлими юошлиғи                                     Т.Асанов