Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Ойликдан асоссиз ушлаб қолиш жавобгарликка сабаб бўлди


Беруний туманидаги ташкилотларнинг бирида ишловчи фуқаро А.А туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, унинг розилигисиз иш ҳақидан 11.000 (ўн бир минг) сўм ушлаб қолинганлигидан норозилигини билдирди.
Фуқаро мурожаати юзасидан тегишли ҳужжатлар ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам унинг иш ҳақисидан асоссиз равишда, ходимнинг ҳеч қандай розилигисиз 11.000 сўм ушлаб қолинганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекснинг 164-моддасида умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкинлиги белгиланган.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан туман адлия бўлими томонидан қўлланилган таъсир чораси натижасида масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилди, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига берилган маъмурий таклифга асосан ташкилотнинг мансабдор шахсига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1.115.000 сўм) миқдорида жаримага тортиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

Л.Розимова
Беруний тумани адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси