Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Бюрократик тўсиқлар қисқартирилди


Ушбу янгилик жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топди.
Хусусан, қарорда ўтказилган таҳлиллар вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат ташкилотларида эскирган бюрократик усулларда иш юритиш, шу жумладан, ҳужжатлар айланмасига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш даражасининг пастлиги, қоғозбозлик ҳажмининг юқорилиги, шунингдек амалий аҳамиятга эга бўлмаган кўплаб йиғилиш ва мажлислар ўтказиш амалиёти сақланиб қолаётганлигини кўрсатганлиги қайд этиб ўтилди.
Шу сабабли бу каби ҳолатларга барҳам бериш ва йўл қўймаслик мақсадида бир қатор ишларни амалга ошириш белгиланди. Жумладан,
2020 йил 1 январдан бошлаб:
•    маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг алоҳида функция ва ваколатларини тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади;
•    маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари функция ва ваколатларидан қуйидагилар чиқариб ташланади:
•    технологик, ўрмон-мелиорация, агротехник, гидротехник, санитария-техник тадбирларни келишиш;
•    бузилиши учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган, жамоат тартибини сақлаш масалалари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси билан тартибга солинмаган бўлса, шунингдек, табиий офат ва эпидемиялар билан курашиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш;
•    атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг турғун манбалари томонидан атмосферага ифлослантирувчи моддаларни чиқариш бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасида назарда тутилган шартлар ва талаблар бузилиши билан боғлиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш масаласида қарор қабул қилиш;
•    ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилиш;
•    бозор фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилиш;
•    комиссиялар, кенгашлар ва бошқа шаклда ташкил этилган айрим коллегиал органларнинг ваколатлари тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ўтказилган ҳолда тугатилади.
Мазкур нормаларнинг амалиётга татбиқ этилиши маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида иш ҳажмининг камайишига, уларнинг бевосита ўзларига тегишли бўлган функционал вазифаларни бажаришига имкон яратади. Шу билан бирга, давлат органлари ва ташкилотларининг ўзларига тегишли функциялари билан янада самарали шуғулланишини таъминлашга хизмат қилади.
Яна бир муҳим янгиликлардан бири 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда шакллантирилади ва амалга оширилади.
Бу эса, ўз навбатида, қоғоз айланмасининг чекланишига, иш жойидан чиқмаган ҳолда ортиқча оворагарчиликларсиз тегишли ҳужжатларни манзилга етказишга, шунингдек қоғоз харид қилиш учун сарфланадиган маблағларнинг тежаб қолинишига хизмат қилади.
2021 йил 1 январга келиб қоғоз кўринишидаги бланклар, шакллар ва жадвалларни тўлдиришдан тўлиқ воз кечиш имконини берадиган Барча давлат органлари ва ташкилотларида ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.
Шунингдек, қарорда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш учун шахсан жавобгар ҳисобланиши белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда унинг таркибий бўлинмалари ушбу қарор ижроси бўйича таъсирчан мониторинг ва таҳлилларни амалга оширмоқда.

Нукус шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бахадыр Нажимов