Янгиликлар
Таҳлил ва танқид руҳида
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва келгусида тизим олдидаги устувор вазифаларга бағишланган Ҳайъат мажлиси ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири С.Худайбергенов бошқарган мажлисда вазирлик ва вазирликнинг таркибий идоралари томонидан 2013 йилнинг 1-ярим йиллиги мобайнида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги муҳим вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
Мажлисда вазирлик томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди. Жумладан, 27 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди, шундан 27 тасига розилик визаси қўйилган ва 10 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари қонун ҳужжатларига номувофиқлиги сабабли тегишли хулосалар билан қайтарилган.
Ҳайъат мажлисида вазирлик ва вазирликнинг таркибий идоралари томонидан 2013 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар билан бирга, айрим хато ва камчиликларга ҳам йўл қўйилганлиги кўрсатиб ўтилди ва уларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди. Йўл қўйилган камчиликлар учун маъсул ижрочиларнинг ахборотлари эшитилди. Кўрсатиб ўтилган хато ва камчиликларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш топшириғи берилди, келгусида уларнинг такрорланишига йўл қўйган тақдирда, интизомий жазо чораси қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг Хоразм вилояти ФХДЁ органлари фаолиятини комплекс текшириш натижалари бўйича таҳлил якунларига оид масалалар муҳокамаси мажлис иштирокчилари эътиборига етказилди ва ФХДЁ органлари ходимларига тегишли топшириқлар берилди.
Мажлисда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.