Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Адлия аралашуви билан


Тахиатош тумани, 1-кичик тумани, 14-уй, 7-хонада яшовчи фуқаро Д.И.нинг ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар рўйхатига киритилмаётганидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди.
Аниқланишича, Тахиатош тумани, “Марказий” маҳалла фуқаролар йиғинини томонидан “фуқаро Д.И. Тахиатош тумани, М.Жумабаев кўчаси, 17/4-уйда паспорт ҳисобида турганлиги, мазкур уйда фуқаро Д.И.дан бошқа
7 фуқаро яшаши ва фуқаро Д.И.нинг турмуш ўртоғи О.А. ҳамда ўғли Р.И. борлиги тўғрисида” жорий йилнинг 17 октябрида 416-сон билан туман ҳокимлигига маълумот берилган.
Шунга асосан, фуқаро Д.И.ни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар рўйхатига киритиш рад этилган.
Лекин, Тахиатош тумани ички ишлар бўлимининг жорий йил
24 декабрда 6/139-сон билан вазирликка берган маълумотида фуқаро Д.И.нинг турмуш ўртоғи О.А. ҳамда ўғли Р.И. тўғрисида Тахиатош тумани ички ишлар бўлимининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида маълумотлар йўқлиги маълум қилинган.
Бундан ташқари, фуқаро Д.И.нинг вазирликка йўллаган мурожаатларида, Тахиатош тумани, 1-кичик тумани, 14-уй, 7-хонада ёлғиз ижарада яшаши ва яқин қариндошлари Туркманистон давлатига кўчиб кетганлиги баён қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
10 августдаги 237-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган “Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар (ёлғиз кексалар ва ногиронлар) – фарзандлари (шу жумладан асраб олган фарзандлари); вояга етмаган ёки ногирон болалар бундан мустасно, эри (хотини) ва ота-онаси, кексалар ёки ногиронлар бундан мустасно; шунингдек васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронни парвариш қилиш мажбурияти зиммасига юкланган шахслари бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги (60 ёшга етган эркаклар,
55 ёшга етган аёллар) шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари ҳисобланади.
Шунингдек, Низомнинг 16-бандга асосан, ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни аниқлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда тиббиёт бирлашмалари томонидан кексалар ва ногиронлар тўғрисида қуйидаги жами маълумотларни олиш асосида амалга оширилади:
ёлғиз яшаши;
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни парвариш қилишни таъминлашга қодир бўлган шахсларнинг йўқлиги:
ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги.
Шунга асосан, вазирлик томонидан Тахиатош тумани, “Марказий” маҳалла фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиясига “фуқаро Д.И. тўғрисидаги жами маълумотларни МФЙнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиясида қайта кўриб чиқиш ва туман ҳокимлигига қайта маълумот бериш тўгрисида” тақдимнома киритилди.
Киритилган тақдимномага асосан, фуқаро Д.И. тўғрисидаги жами маълумотлар МФЙнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиясида қайта кўриб чиқилиб, МФЙ томонидан туман Тиббий ижтимоий хизматлар бирлашмасига тегишли маълумотлар берилиди ва фуқаро Д.И. туман ҳокимининг 21.01.2020 йилдаги 36/01-сонли қарори билан ижтимоий хизмат кўрсатиладиган фуқаролар қаторига киритилди.


Қорақалпоғистон Республикаси
Адлия вазирлиги
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
бўлими бош маслахатчиси
Е.УТЕПОВ