Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Тадбиркорларга имконият яратиш – ҳалқ фаровонлигини таъминлашнинг омилидир


Тадбиркорларга имконият яратиш – ҳалқ фаровонлигини таъминлашнинг омилидир
       Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, хусусий мулк муҳофазаси ва кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инвестиция муҳити ва ишбилармонлик ҳолатини яхшилашга қаратилган бир қанча ишлар амалга оширилмоқда десак адашмаган бўламиз.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ–5718-сон “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб – қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси очилди. Тадбиркорларга янада кулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январь кунги ПҚ-4576-сонли Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарори   қабул қилинди.
       Қарор билан Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгаши ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди. Жумладан, кенгаш чорвачилик соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш саноати корхоналари ҳамда чорвачилик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди. Қарорга мувофиқ: чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик бўйича лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган 20 миллиард сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкининг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмига компенсация ёки кредит суммасининг 50 фоизи миқдорида кафиллик тақдим этилади; тадбиркорларга эквиваленти 20 миллиард сўмдан ошмайдиган хорижий валютадаги кредитлар учун тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40 фоизигача, лекин 4 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим этилади деб кўрсатилган.
Бундан ташқари 2020 йил 30 январда “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади, иссиқхоналар қурилади ҳамда аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида берилади.
Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ишлари агентликлар ва Жамғарма томонидан, шунингдек, агентликлар билан келишилган ҳолда бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Интенсив боғ ёки токзорлар – улар ҳосилга киргунча қадар (турига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхоналар – 1 йиллик имтиёзли давр билан лизинг олувчига 7 йилгача муддатга лизингга берилади ҳамда тижорат банклари томонидан кредит ажратилиши мумкин.



Тўрткўл тумани адлия
бўлими катта маслаҳатчиси                                                     У.Халимбетов