Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги “Street law” лойиҳаси ўтказилди


“Street law” (кўча ҳуқуқи) – лойиҳаси ҳар куни кундалик ҳаётимизда дуч келадиган муаммоларга оддий тарзда ҳуқуқий тушинтириш бериш ва ҳуқуқий маълумотлар беришдан иборат.
“Street law” лойиҳасининг бу галги мавзуси “ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИ”га бағишланди.
Биз ҳар куни истеъмолчи сифатида озиқ-овқат, кийим-кечак, дори воситалари ва маиший техника буюмларини харид қиламиз.
Лойиҳа доирасида сотувчи ва харидор ўртасида юзага келадиган муносабатларнинг ҳуқуқий асослари, яъни сотувчи ва харидорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тарқатма материаллар ва адлия вазирлиги ходимлари томонидан кенг турда тушинтирилди.
Масалан, биз харид қилган маҳсулотимизга касса чеки олиш, нуқсонли товарлар аниқланган вазиятларда истеъмолчининг ҳуқуқлари ва ишлаб чиқарувчи ҳамда сотувчининг мажбуриятлари, маҳсулотларни харид қилишда эътибор бериш лозим бўлган жиҳатлар бўйича тушунтиришлар берилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ушбу соҳадаги барча муносабатларни тартибга солади.
Жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларда, озиқ-овқат ва маиший кимё товарларида уларнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим. Сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда реализация қилиш ман этилади.
Шунингдек, узоқ муддат фойдаланиладиган барча турдаги товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати белгилаши лозим. Кафолат муддати товар истеъмолчига сотилган ёки хизмат кўрсатилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар товар сотилган кунни аниқлашнинг имкони бўлмаса, бу муддат товар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:
товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;
товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;
товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;
харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.
Агар нуқсонлар:
товарнинг кафолат муддати ёхуд яроқлилик муддати мобайнида;
кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича олти ой мобайнида;
кўчмас мулк истеъмолчига ўтказилган кундан эътиборан икки йил мобайнида, агар шартномада бундан узоқроқ муддат назарда тутилмаган бўлса;
мавсумий товарлар учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган муддат мобайнида аниқланган бўлса, истеъмолчи мазкур ҳуқуқларини рўёбга чиқариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, истеъмолчининг талаблари у касса ёки товар чекини, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса, тегишлича расмийлаштирилган техник паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатга тақдим этган тақдирда кўриб чиқилади.
Ўтказилган  “Street law” лойиҳаси Қорақалпоғистон телевидениеси билан бирга аҳолидан “Истеъмолчи сифатида ҳуқуқингизни биласиз ми?” деган савол берилди ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими