Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Тўрткўл тумани адлия бўлими аралашуви билан фуқаро Е.Халмуратова пенсияси қайта ҳисобланди


Жорий йилнинг 24- декабрь куни Тўрткўл тумани Адлия бўлимига, Тўрткўл тумани Ватанпарвар кўчаси 54 уйда яшовчи пенсионер Е.Халмуратова келиб Пенсия жамғармаси Тўрткўл тумани бўлими томонидан Беруний тумани Беруний савхозида ишлаган иш ҳақилари ширкат ҳўжаликнинг иш ҳақига суғирта бадалларини ўтказмаганлиги сабабли ҳисобга олинмаганлигидан норози бўлиб мурожаат этади.
        Туман адлия бўлими томонидан ушбу мурожжат назоратга олиниб ўрганиш жараёнида Э.Халимбетованинг QQ 222057 сонли меҳнат дафтарчасига кўра 16.01.1980 – 21.12.2004 йилларда, Беруний тумани Давлат архивининг 03.10.2018 йилги 02-20/1641-сонли архив маълумотномасида 1980-1983, 1988-2004 йилларда иш ҳақилари мавжудлиги, бундан ташқари Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Беруний тумани бўлимининг 25.11.2019 йилги далолатномасига кўра 1980-1983, 1988-2004 йилларда иш ҳақилари мавжудлиги аниқланди.
        Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 42-моддасига кўра (Иш стажини тасдиқлаш тартиби) Меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил                  8 сентябрдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом 55 бандига кўра иш стажи иш, хизмат, ўқиш ёки иш стажига ҳисобланадиган бошқа фаолият амалга оширилиши жойидан, шунингдек архив муассасаларидан бериладиган ҳужжатлар бўйича белгиланади.
           Ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида Пенсия жамғармаси бўлими томонидан бериладиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномалар бўйича белгиланади.        
          Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 305-моддаси талабларида суғирта бадалларини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти, шунингдек уларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши учун жавобгарлик иш берувчи зиммасига юклатилади. Шундан келиб чиққан ҳолда ягона ижтимоий тўлов ва суғирта бадаллари бўйича қарздорлиги мавжудлиги сабабли иш даврини стажидан чиқариш чун асос бўлмайди деб белгиланган.
       Шу куни бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тўрткўл тумани бўлимига Е.Халмуратованинг  1980-1983, 1988-2004 йилларда Беруний тумани Беруний (Ахунбабаев) ширкат ҳужалигида ишлаган даврларини меҳнат стажига киритиш ва ҳисоб олиш чораларини кўриши юзасидан тақдимнома киритилди.
       Мазкур тақдимномага асосан Е.Халмуратова 1980-1983, 1988-2004 йилларда Беруний тумани Беруний (Ахунбабаев) ширкат ҳужалигида ишлаган даврларинингиздаги ҳисобга олинмаган иш ҳақилари, қайта ҳисобланди ва пенсияга ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб яъни 11.08.2019 йилдан жами 18 йил 7 ой 21 кунлик меҳнат стажи билан 405 256 сўм 40 тийин миқдорида пенсия тайинланди.
       Фуқаро Е.Халмуратованинг мурожаат адлия аралашуви билан қаноатлантирилди.
  
  Тўрткўл тумани адлия бўлими
   етакчи маслаҳатчиси                                                М.Нураддинов