Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Халқаро ҳуқуқ меъёрлари


Нукус шаҳрида “Конрад Аденауер” фондининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда илмий-амалий семинар ташкил этилди.DSC00022.packed.jpg

Семинарни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари А.Ҳамраев очиб берди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) С.Рашидова, Ўзбекистон «Маҳалла» фонди, «Маҳалла зиёси» Республика ўқиш-методика маркази директорининг ўринбосари Г.Йўлчиева, германиялик адвокат Х.Бюлер ва бошқаларнинг маърузалари тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008-йил 1 майдаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича Умумжаҳон декларациясининг 60-йиллигини ўтказиш ҳақида»ги Фармонига мувофиқ, Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида асосий демократик принциплар билан халқаро ҳуқуқий тизилмасини яратишда сиёсий, ҳуқуқий асос бўлганлиги айтиб ўтилди.DSC00024.packed.jpg

Мазкур Фармонга мувофиқ Республикамизда қисқа вақт ичида Инсон ҳуқуқларини химоя қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича қонунчилик тузилмаси ишлаб чиқилди, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар яратилиб, ўлар самарали фаолият кўрсатаётганлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда маърузалар хар томонлама муҳокама қилиниб, иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Семинарга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, республика ҳотин-қизлар қўмитаси раҳбари З.Ибрагимова, Адлия, Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, тегишли соҳа ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.