Янгиликлар
15
“Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ходимлари А.Отеулиев ва А.Отарбаевлар жорий йилнинг 15 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони ва фармон билан тасдиқланган “2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури”нинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти замонавий воситалар, шакл ва методлар ёрдамида Ички ишлар вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини амалга оширувчи масъул ходимлари малакасини оширишга қаратилган “Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренинг ўзаро фикр-алмашиш ва мулоҳазалар ҳамда Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш ишларида бирга ишлаш бўйича келишиб олинди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи
А.Отеулиев