Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Фуқаролик кодексининг талаблари бўйича ҳамда ушбу кодекснинг 477-моддасига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида йиғилиш


Хўжайли тумани Электр тармоқлари корхонасида туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талаблари бўйича ҳамда ушбу кодекснинг 477-моддасига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирга, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлимининг бош маслаҳатчиси З.Ходжахметов, бўлимининг етакчи маслаҳатчиси Ҳ.Қодиров, бўлимининг катта маслаҳатчиси А.Гаипов, Хўжайли тумани электр тармоқлари корхонасининг бошлиқ ўринбосари Б.Садуллаев, Хўжайли тумани электр тармоқлари корхонасининг ҳуқуқшуноси Қ.Илёсов, “Ўздавэнергоназорат” давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими бошлиғи Б.Мурзабаев, “Ўздавнефтгазинспекцияси” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими бошлиғи Ж.Убайдуллаев, “Шимолгазтаъминот” УК Хўжайли тумани бўлими бошлиғи А.Айтжановлар қатнашди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлимининг масъул ходимлари бир қатор сўзга чиқиб, туман электр тармоқлари корхонаси томонидан тумандаги тадбиркорлик субъектларига ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 477-моддасига киритилган ўзгартиш тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилиб ўтилди.