Янгиликлар
“Lex.uz Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси” мавзусида амалий ўқув-семинар
“Lex.uz Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси” мавзусида амалий ўқув-семинар Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулк қўмитасининг мажилислар залида бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази қонун хужжатларга ишлов бериш бўлими бошлиғи Ш.Матякубов, марказ бош маслахатчиси Ш.Зиёдуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлими бошлиқлари ва ходимлари, Вазирликлар, қўмиталар, шаҳар ва туман хокимлиги ҳуқуқшунослари ҳамда Оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази томонидан таёрланган буклет, брашура, китобча, блакнот, ручкалар семинар қатнашувчиларига тарқатилди.