Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Суверен Республиканинг бош қомуси


Қорақалпоғистон Республикаси Ички Ишлар вазирлигида 9 апрель Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йил тўлиши муносабати билан тадбир ташкил этилди.1.jpg

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги ходимлари, Қорақалпоқ давлат университети профессор-ўқитувчилари, талабалар, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Маълумки 1993 йил 9 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси XII-чақириқ Олий Кенгашининг 12-сессиясида Ўзбекистон Республикаси таркибидаги суверен Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган. Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистон Республикаси таркибидаги суверен демократик давлат сифатидаги мақоми мазкур Конституцияда тантанавор мустаҳкамлаб қўйилганлиги, Республика Олий Кенгаши томонидан: Суверен Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун 9–апрель умумхалқ байрами – Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси куни деб эълон қилинган.

Анжуманда таъкидланганидек, Қорақалпоғистоннинг Конституцияси республикада яшовчи барча халқларнинг демократик ҳуқуқий давлатни қуришдек эзгу ниятидан ва озодликка эришиш йўлидаги орзу-армонидан яралган ҳужжатдир.1.jpg Конституция халқнинг эрку-иродаси билан яратилганлиги, суверен Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ўз халқининг миллий манфаатларидан ва тараққиёт сари интилишларидан келиб чиқиб, жаҳон мамлакатлари конституциявий тажрибаларига ва авваламбор қорақалпоқ халқининг кўп йиллик давлатчилиги ривожи тарихига, ўтмишига таянган ҳолда ишлаб чиқилганлиги эътироф этилди.

Тадбир давомида Қорақалпоғистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан бир қатор Қорақалпоқ давлат университетининг бир қатор профессор-ўқитувчилари ва талабаларига байрам муносабати билан Фаҳрий ёрлиқ ва Ташаккурномалар берилди.