Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2016 йил 12 мартдан 18мартгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғиининг 2016 йил 9 мартдаги 1-сон «Қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олиш қоидаларининг 11-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2016 йил 14 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2096-1 (2016 йил 30 мартдан эътиборан кучга киради).

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 20 февралдаги 4/1-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг чоп этиладиган йиллик молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 15 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1419-2 (2016 йил 22 мартдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2016 йил 22 февралдаги 19м/ҳ-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.

2016 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2769 (2016 йил 22 мартдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сон «Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва инструктор-методистларига малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2016 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2550-1 (2016 йил 22 мартдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 25 февралдаги 98-сон «Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2016 йил 18 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1465-2 (2016 йил 22 мартдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 2016-10-сон «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан депозитарийларда рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 18 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2355-1 (2016 йил 22 мартдан кучга кирди).