Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш


1.jpgҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш масалалари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиялари аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ва Фуқаролик ишлари бўйича Олий судлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, ташкилот ва муассасалар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлганлиги, мамлакатимизда тўпланган демократик сайловлар ўтказиш тажрибасини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳисобга олган ҳолда сайлов қонунчилигини такомиллаштириш борасида изчил ишлар давом эттирилаётганлиги таъкидланди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Қонуннинг 21-моддасига сайловчилар рўйхатига ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган вақтда муайян сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча яшайдиган фуқаролар киритилишига оид ўзгартиш киритилди.

1.jpgҚонуннинг 23-моддасида ҳар бир фуқарога рўйхатга киритилмаганлик, нотўғри киритилганлик ёки рўйхатдан чиқарилганлик юзасидан, шунингдек рўйхатда сайловчи тўғрисидаги маълумотларни кўрсатишда ноаниқликка йўл қўйилганлик хусусида шикоят қилиш масаласига доир ариза участка сайлов комиссияси томонидан кечи билан 24 соат ичида кўриб чиқилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, Қонунга киритилган ўзгартиш ва қушимчаларларга мувофиқ, сайловолди ташвиқотининг тушунчаси мустаҳкамлаб қўйилди: “Сайловолди ташвиқоти – сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолият”.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.