Янгиликлар
КЕНГАЙТИРИЛГАН ҲАЙЪАТ МАЖЛИСИ
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Мажлисда 2015 йил давомида Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар атрофлича муҳокама этилди.
Вазирлик томонидан 2015 йил давомида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, вазирликка маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан 189 та ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ҳужжат лойиҳалари киритилган, шундан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари лойиҳаси 19 тани ташкил этади.
Киритилган ҳужжат лойиҳаларидан 165 таси норматив ҳусусиятга эга деб топилиб, вазирлик томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинган 24 та ҳужжат лойиҳаси қараб чиқилиб қайтарилган.
Вазирлик томонидан бугунгача давлат ҳисобига жами 286 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари ҳисобига олинган. Шундан, 116 таси ҳисобот даврида давлат ҳисобига олинган.
Вазирлик ходимлари томонидан 2.955 та ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилди.
13 миллиард 916 миллион сўмдан ортиқ 1481 та даъво ариза киритилиб, шундан, судлар томонидан 13 миллиард 617 миллион сўмлик 1455 та даъво аризалар қаноатлантирилди.
Республиканинг 224 та ташкилотида 94 та текширишлар (шундан, 27 таси мурожаатлар асосида) ва 32 та мониторинглар ўтказилди. Ўтказилган текширишларда 28328 та қонунбузилишлар аниқланди. Шундан, 32 таси ноқонуний текширишларни ташкил этган.
Идора ва ташкилотларга 406 та тақдимномалар киритилди.
Унга асосан 300 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 41 нафар шахс вазифасидан озод этилди, 59 нафар шахс маъмурий ва 1 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. 51 та қарор ва ҳужжатлар бекор қилинди. Тақдимномаларга асосан 2 миллиард 456 миллион сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди.
Мажлисда фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида аниқ мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳолда, баъзи йўналишларда хато ва камчиликларга йўл қўйиш ҳолатлари мавжудлиги танқид қилинди ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.