Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Давлат органларида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари


1.jpgЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташшаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Давлат органларида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари – мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Ўқув семинарида Қорақалпоғистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳокимликлар, давлат ташкилотлари ва идоралари бўлинмалари юридик хизмат ходимлари, кадрлар бўлинмалари мутахассислари ва бошқа масъул ходимлари иштирок этдилар.

Ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида қонун устуворлигини таъминлашда ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида қонунийликни таъминлашда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш сифатини яхшилашда юридик хизмат муҳим ўрин тутади. Юридик хизмат ходимларининг касбий тайёргарлик даражасини ошириш, улар фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлашни яхшилаш ҳамда давлат органлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлашнинг юқори сифати учун уларнинг роли ва жавобгарлигини кучайтириш доимий эътиборда.1.jpg Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлар ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси масъул ходимларининг маърузалари тингланди.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳокимликлар, давлат ташкилотлари ва идоралари бўлинмаларида фаолият юритаётган юридик хизмат ходимлари фаолиятлари ва уларнинг бу соҳаларда амалга ошираётган ишлари ва йўл қўйилаётган камчиликлари бўйича маърузалар қилдилар.

Иштирокчилар билан савол-жавоб шаклида мунозаралар бўлди ҳамда соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.