Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Ҳамкорликнинг янги йўналишлари


1.jpgНукусда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Ички ишлар ва адлия вазирликлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жамоатчилик билан ҳамкорликнинг аҳамиятли масалалари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирда бир қатор масаслалар кўриб чиқилди.

Жумладан, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти хусусида мулоҳазалар юритилди.

Мазкур қонун фуқароларнинг ахборот олиш эркинлигини кафолатлаши, ҳар бир шахснинг давлат бошқарувида билвосита иштирок этишига имкон яратиши аниқ мисолларда кўрсатиб ўтилди.

1.jpgКун тартибидан ўрин олган “Жамоатчилик билан ҳамкорликда Прокуратура органларининг тажрибаси” мавзуси бўйича бўлиб ўтган мулоқот ҳам иштирокчиларга катта қизиқиш уйғотди.

Семинарда шунингдек,“Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ноширлик соҳасида олиб борилаётган ишлари, адлия вазирлигининг ҳуқуқий маърифат тарғиботи фаолияти атрофлича таҳлил этилди. Аҳолининг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг аҳамиятига алоҳида урғу берилиб, жойларда уни кенг тарғиб этиш юзасидан тавсиялар берилди.