Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Адвокатларнинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда “Адвокатларнинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти” мазусида семинар ташкил этилди.1.jpg

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ҳодимлари, адвокатлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳуқуқий томонидан мустаҳкамлаб қўйилганидек, инсон, унинг қадр-қиммати, ҳуқуқлари ва еркинликларининг енг олий қадрият эканлиги тамойили ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш йўлидаги фундаментал принцип деб эътироф этилганлиги барчамизга маълум. Ушбу тамойилга асосланган ҳолда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса бу соҳада фуқароларга ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатура институтининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Адвокатурани фуқаролик жамиятининг асосий институтларидан бири сифатида янада ислоҳ қилиш, ҳозирги замон талабларига ва халқаро нормаларга мувофиқлаштиришдаги янги босқични Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 1 май кунги “Ўзбекистон Республикасида Адвокатура институтини янада ислоҳ чора- тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бошлаб берди.

Ислоҳотларнинг давоми сифатида Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги “Адвокатура институтини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 27 май кунги “Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий актлар қабул қилинди. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг ҳаммаси адвокатларнинг ҳуқуқий статусини янада мустаҳкамлашга, уларнинг мустақиллигини таъминлашга, шунингдек, адвокатлик қасамига ва касб этикасига содиқ қолишига, ўзига юклатилган вазифаларга бўлган маъсулиятини орттиришга йўналтирилганлигин таъкидлаб ўтишимиз лозим.

1.jpg“2014-2015 йиллар давомида ҚР Адлия вазирлиги томонидан адвокатлик тузилмаларида ўтказилган ўрганишларда аниқланган камчиликлар тўғрисида” ва “Адвокатларга нисбатан қўзғатилган интизомий ишларга танқидий баҳо бериш” тўғрисидаги маърузалар иштирокчилар билан атрофлича муҳокама килинди. Шунингдек, ушбу ўрганишларни умумлаштириш ўтказишдан мақсад эса, адвокатлик тузилмалар томонидан йўл қўйилган қонунбузилишлар, ҳато ва камчиликларга баҳо бериш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга такроран йўл қўйимаслик юзасидан зарур чораларни белгилашдан иборатлиги тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Семинар давомида иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.