Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Юридик хизмат фаолиятини такомиллаштириш


1.jpgҚорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси билан ҳамкорликда Республика Вазирлар Кенгашида барча давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари юридик хизмати ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида “Давлат органларида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида ўқув-семинар ташкил қилинди.

Семинарни ташкил қилишдан мақсад, юридик хизмат ходимларнинг малакасини янада ошириш, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунларнинг ўз вақтида сўзсиз ва сифатли ижросини таъминлаш, такрорий йўл қўйилааётган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида амалга ошрилиши лозим бўлган ишлар хусусида аниқ тушинтириш
ва кўрсатмалар беришдан иборатдир.

Семинар иккита секцияга ажратилган ҳолда олиб борилди.

Жумладан, биринчи секцияда сўзга чиққанлар, ўтган йиллар ва жорий йилнинг 10 ой ҳолатига республикада норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва юридик хизмат ҳамда меҳнат қонунчилиги ва бошқа соҳаларда амалга оширилган ишларнинг таҳлили юзасидан ва такрорий йўл қўйилаётган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича амалга оширилган ишларнинг ҳолатига танқидий нуқтаи назардан статистик мисоллар билан ҳуқуқий баҳо бериб ўтилган бўлса, 1.jpgўз ўрнида иккинчи секция вакиллари томонидан юқорида баён қилинган хато ва камчиликларни бартараф этишнинг қонуний йўллари тўғрисида батафсил ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга бўлган билим ва кўникмаларни ўқитишнинг ноанъанавий услубларидан самарали фойдаланган ҳолда кенг жамоатчилик диққат-эътиборига етказиб бердилар.

Шунингдек, семинар давомида қонун ижодкорлиги соҳасига семинар иштирокчилари томонидан алоҳида эътибор қаратилди ва қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган субъектларга қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар бериб ўтилди.

Ўқув-семинари давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.