Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Энг шиддатли жамоа


Оила жамиятимизнинг асосий бўғини бўлиб, миллатни бақувват ва фаровон қиладиган устунлардан биридир. Оиланинг мазмун моҳияти одатда фарзандлар билан белгиланади. Бу борада Президентимиз “Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз” асарида “Онани эъзозлаш – бизнинг халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилат. Чунки аёлларни қанча улуғласак, ҳаётимизнинг чироғи, умримизнинг гули деб эъзозласак, демакки, оиламизни, Ватанимизни эъзозлаган бўламиз” деб таъкидлайди.DSC01659_1.jpg

Аёлларимиз жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этиш билан биргаликда унинг ижтимоий тараққиётига сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқдалар. Ҳозирда республикамизда уч юзга яқин хотин-қизлар нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд бўлиб, улардан бир нечтаси халқаро миқёсда самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.

Шу ўринда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг соғлом оилани шакллантириш, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, хотин-қизларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларнинг жамият ва жамоат ишларида фаоллигини ошириш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, қолаверса, уларни касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал жиҳатдан ўстиришдаги ўрни диққатга сазовордир.DSC01679_1.jpg

Бир неча йилдан бери Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан республикамиздаги вазирлик ва идораларда фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси уюштириб келинмоқда. Куни кеча Тошкент шаҳрида волейбол, стол тенниси, шашка, бадминтон ҳамда гимнастрада йўналишида ўтказилган спорт мусобақаси ҳар йилгидан ҳам қизиқарлироқ ва муросасиз ўтганлиги фикримизнинг яққол далилидир.

Ушбу мусобақада Адлия вазирлигининг масъул ходимларидан иборат хотин-қизларнинг “Адолат” жамоаси ҳам иштирокчилар орасида ўзларининг нафақат давлат ходими ёки уй бекаси сифатида, балки жисмонан ва маънан етук аёл сифатида жозибали иштироклари билан алоҳида эътибор қозондилар. Мусобақа якунида Адлия вазирлиги аёллари “Энг шиддатли жамоа” деб тан олиниб, совринли ўрин эгалладилар.