Янгиликлар
ННТ IV-Миллий форуми
Миллий форумда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси,Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Миллий форум давомида иштирокчиларга “Мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишда ННТлар иштирокини янада кучайтиришнинг долзарб вазифалари”, “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий, гуманитар ва жамоатчилик ривожлантиришнинг долзарб вазифаларини ҳал қилишда давлат органлари ва ННТларнинг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”, “Фуқароларнинг ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилиш, қонуний манфаатларини таъминлашда ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда ННТларнинг иштирокини кенгайтириш долзарб вазифалари”, “Ҳудудларда ННТлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишида ЎзННТМА Ресусрс маркази фаолияти тўғрисида: муаммолар ва уларнинг ечими”, “ОАВ ва ННТларнинг ўзаро ҳамкорлиги – ННТ фаолияти ошкоролигини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий мавқеини оширишнинг муҳим омили” тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда, улар фаолиятининг қонунийлиги ва очиқлигини таъминлашда назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг роли” мавзусида иштирокчиларга тушинтиришлар берилди.
Миллий форумнинг иккинчи кунида кичик гуруҳларда давра суҳбатлари ўтказилиб, давра суҳбати якунлари бўйича ННТ ва давлат органларининг ўзаро ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш юзасидан минтақавий дастур лойиҳалари тайёрланди ва тақдимоти ўтказилди.
Миллий форум давомида маърузалар юзасидан баҳс-мунозара, таклиф ва тавсиялар бўйича чиқишлар қилинди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон кенгаши томонидан давлат органлари ва ННТларнинг ижтимоий шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлашда фаол иштирок этганларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Миллий форум якунида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари IV-Миллий форумининг республика босқичига делегатлар сайланди.