Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллик байрами ва “Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш” мавзусида семинар ташкил этилди. 1.jpg

Семинарда Қорақалпо­ғистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимлари, 70 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларига яратилган шароит ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида тушунтириш берилди.

Семинар иштирокчилари сўнгги йилларда қабул қилинган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун давлат органларининг ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга замин яратганини эътироф этдилар.

1.jpgШунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниш тарихи ва мазмун-моҳияти ҳақида ҳамда қонунчиликдаги кейинги янгиликлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низом, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шакллари билан таништирилди.

Бундан ташқари мазкур низом ўзида нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларни адлия органлари билан келишиш тартибини белгилайди.

Семинарда соҳага оид қонунчиликни жойларда кенг тарғиб қилиш, ижросини таъминлаш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди. Турли мулоҳаза ва таклифлар билдирилди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.