Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Фермерлар учун ўқув-семинар


Беруний туманида Президентимизнинг 2012 йил 22 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан ташкил этилган Фермерлар кенгашлари фаолиятини ривожлантириш масалаларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти туманлари ҳокимлари, Фермерлар кенгашлари раислари, адлия идоралари ходимлари иштирок этди.

Семинарда кўптармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш, ҳудудий ва туман Фермерлар кенгашларининг ҳуқуқий мақоми, уларнинг вазифалари, фермер хўжаликларида шартномавий муносабатларни ташкил этиш, рўйхатга олиш ва бажарилишини мониторинг қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Қорақалпоғистон Республикасида бугунги кунда 2,6 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда. Бу хўжаликлар, асосан, пахта, ғалла, боғдорчилик, чорвачилик, асаларичилик, паррандачилик ва балиқчилик билан шуғулланаётир.

Семинарда ер ва сув русурсларидан, фермер хўжаликлари учун яратилган имтиёз ва эркинликлардан самарали фойдаланиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Б.Янгибоев сўзга чиқди.