Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Юридик хизмат: амалиёт ва муаммо


Шуманай, Қўнғирот ва Қонликўл туманлари ҳокимликларида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимлари, туман ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,1.jpg давлат ташкилотлари ва муассасаларининг юридик хизмати, кадрлар бўлинмаси ходимлари ва раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июнь куни қабул қилинган «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган «Юридик хизмат: амалиёт ва муаммо»мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинар кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги Қарори билан тасдиқланган “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги Қарори билан тасдиқланган “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни қиёсий жадваллар асосида кенг тушунтириб ўтдилар.

Ушбу қарорлар билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат ташкилотларида юридик хизмат фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, юридик хизмат ходимларининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан уларнинг аттестациядан ўтказиш ва малака ошириш тартиби белгилаб берилганлиги шунингдек, юридик хизмат фаолиятини амалга ошириш бўйича қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиниши ҳамда юридик хизмат фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилиши учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ташкилотлари раҳбарларининг шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида семинар иштирокчиларига маълумот берилди.

Қонунчиликка мувофиқ тегишлича ташкилотнинг ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида бевосита қатнашиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритиш, ташкилот ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини уларга етказишда қатнашиш, ташкилот ва унинг тизимига кирадиган бўлинмалар, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликни таъминлашга кўмаклашиш, 1.jpgшартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритишда қатнашиш, шунингдек судларда ва бошқа идораларда ташкилотнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳимоя қилиш юридик хизматнинг муҳим вазифалари сифатида белгиланганлиги юридик хизмат ходимларига масъулиятни янада ошириш кераклигини белгилаб берди.

Шу билан биргаликда, ҳозирги кунда ушбу соҳада йўл қуйилаётган хато ва камчиликлар, қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш борасида амалга оширилаётган ишларга юзаки қарашлар ҳамон давом этиш ҳолатлари танқидий нуқтаи-назардан таҳлил қилиниб, бу масалада аниқ кўрсатмалар, тушинтиришлар бериб ўтилди.

Ўқув-семинари давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.