Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

ЮРИДИК ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИ


1.jpgКегейли тумани ҳокимлигида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходимлари, Кегейли, Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпир тумани ҳокимликлари, бошқа давлат ташкилотлари ва муассасаларининг юридик хизмати, кадрлар бўлинмаси ходимлари ва раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иширокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июнь куни қабул қилинган «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган «Юридик хизмат фаолияти самарадорлигини янада ошириш давр талаби»мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда сўзга чиққанлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги Қарори билан тасдиқланган “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги Қарори билан тасдиқланган “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни қиёсий жадваллар асосида кенг тушинтириб ўтдилар.

Шунингдек, норма ижодкорлиги ва қонун ҳужжатларини туркумлаш соҳасида 2014 йил давомида амалга оширилган ишларнинг таҳлили ва 2015 йилдаги иш-режага асосан олиб борилган ўрганишларнинг натижалари хусусида батафсил маълумот бериб ўтилди ва қонун ҳужжатларининг ҳисобини юритиш қоидаларининг 1.jpg ўз вақтида аниқ ва сифатли ижросини таъминлаш ҳамда бу соҳадаги масъул бўлган ходимларнинг малакасини янада ошириш бўйича қандай ишлар олиб борилиши кераклиги тўғрисидаги масалаларга ҳар томонлама тўхталиб ўтилди.

Шу билан биргаликда, ҳозирги кунда ушбу соҳада йўл қуйилаётган хато ва камчиликлар, қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш борасида амалга оширилаётган ишларга юзаки қарашлар ҳамон давом этиш ҳолатлари танқидий нуқтаи-назардан таҳлил қилиниб, бу масалада аниқ кўрсатмалар, тушинтиришлар бериб ўтилди.

Ўқув-семинари давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.