Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 15 августдан 21 августгача бўлган маълумотни маълум қилади
I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:
2015 йил 17 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2475-1 (2015 йил 24 августдан кучга кирди).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2015 йил 12 августдаги 75, 01/09-26/21, 2015-10-сонли «Хусусийлаштириш инвестиция фондларини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.
2015 йил 17 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 914-1 (2015 йил 24 августдан кучга кирди).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 13 августдаги 01-02/19-35-сонли «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.
2015 йил 17 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 834-26 (2015 йил 24 августдан кучга кирди).
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 13 августдаги 01-02/19-36-сонли «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига мувофиқ шартли чиқариб юборилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.
2015 йил 17 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1404-5 (2015 йил 24 августдан кучга кирди).
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2015 йил 13 августдаги 74, 98, 014-1/576-сонли «Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.
2015 йил 17 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1672-2 (2015 йил 24 августдан кучга кирди).
6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 14 августдаги 76-сонли «Корхоналар тасарруфига давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан келиб тушган маблағлардан мақсадли фойдаланишни назорат ва мониторингини юритиш қоидалари, шунингдек уларга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.
2015 йил 17 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 940-2 (2015 йил 24 августдан кучга кирди).
II. Давлат реестридан чиқарилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан тасдиқланган Хусусийлаштириш инвестиция фондларини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби (рўйхат рақами 914, 2000 йил 27 март).
Адлия вазирининг 2015 йил 17 августдаги 269-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган Корхоналар тасарруфига давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан келиб тушган маблағлардан мақсадли фойдаланишни назорат ва мониторингини юритиш қоидалари (рўйхат рақами 940, 2000 йил 28 июнь), Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг «Корхоналар тасарруфига давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан келиб тушган маблағлардан мақсадли фойдаланишни назорат ва мониторингини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 940-1, 2006 йил 15 ноябрь).
Адлия вазирининг 2015 йил 17 августдаги 273-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.
Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.