Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

КАФОЛАТ ВА ИМТИЁЗЛАР


1.jpgҚорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасида «Тўғридан–тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда яратилаётган имкониятлар» мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Солиқ бошқармаси ходимлари, Хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар раҳбарлари, Акциядорлик жамиятлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида қулай инвестициявий муҳит шакллантирилганлиги, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонун йўли билан кенг кўламдаги имтиёзлар, афзалликлар ва кафолатлар тизими белгиланганлиги, натижада республикада иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари ва соҳаларида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил қилинганлиги таъкидланди.

Ҳар йили 2,3 миллиард доллардан кўпроқ асосан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилмоқда, мамлакат иқтисодиётига киритилаётган инвестиция умумий ҳажмининг 15,8 фоиздан кўпроғи уларнинг ҳиссасига тўғри келиши, бу эса тўғридан-тўғри мамлакат иқтисодиётига киритилаётган хорижий инвестицияларнинг 9,3 фоизга ўсганлигидан, хорижий инвесторларнинг республика иқтисодиёти барқарорлиги ва пишиқ-пухталигига, уни ривожлантириш истиқболларига қизиқиши ҳамда ишончи ортиб бораётганлиги айтиб ўтилди.

1.jpgШунингдек, “Инвестиция фаолити тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги ҳамда “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига кенгроқ тушунчалар бериб ўтилди.

Семинар соҳага оид қонунчилик бўйича савол-жавоблар асосида давом этди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.