Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

УЧИНЧИ СЕКТОРГА ИМТИЁЗЛАР


1.jpgҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар КенгашидаҚорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш” мавзусида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпо­ғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ бошқармаси, Статистика бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси, 70 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларига яратилган шароит ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Хусусан, ўтган давр мобайнида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг бир қатор қарорлари қабул қилинганлиги таъкидланди. Бунга мисол қилиб, Президентимизнинг 2013 йил 12 декабрдаги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги қарорлари айтиб ўтилди.

Шунингдек, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Яъни, мазкур Қарор билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган нодавлат нотижорат ташкилотларини ихтиёрий ва мажбурий тугатиш тартиблари тўғрисида вазирлик ходимлари томонидан семинар иштирокчиларига батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, қонунчиликдаги кейинги янгиликлар, хусусан, 2015 йил 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низом” ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шакллари иштирокчиларга таништирилди.

1.jpgБундан ташқари, мазкур семинарда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга замин яратганини эътироф этдилар.

Семинарда соҳага оид қонунчиликни жойларда кенг тарғиб қилиш, ижросини таъминлаш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди. Турли мулоҳаза ва таклифлар билдирилди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.