Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

ҚОНУНЧИЛИК ТАРҒИБОТИ ЙЎЛИДА


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари ходимларига Қонунчилик бўлими масъул ходимлари томонидан «Қонун ҳужжатларини туркумлаш соҳаси: амалиёт ва муаммолар» мавзусидаўқув-семинари бўлиб ўтди. 1.jpg

Ўқув-семинарининг ташкил қилинишидан асосий мақсад қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш соҳасидаги масъул бўлган ходимларнинг малакасини янада оширишдир.

Бу масалада вазирлик Қонунчилик бўлимида янги амалиёт жорий қилинди. Яъни, жорий йилнинг 8 июнидан бошлаб стажировка жадвалига асосан, давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари ходимлари амалиёт ўтаб келмоқда.

Ўқув-семинари мобайнида қўйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, туркумлаш соҳаси бўйича масъул бўлган ходимларнинг ҳар бири билан индивидуал ишлашган ҳолда, уларга ҳам назарий, ҳам амалий билимларни бериш.1.jpg

Бу борада уларнинг дастлабки билим даражасини аниқлаш мақсадида ёзма шаклдаги имтиҳон қилинади ва қўлга киритган натижасига ҳамда уларнинг ахборотни ўзлаштириш даражасини ҳисобга олган ҳолда тўғри услубни қўллаш орқали кўзлаган натижага эришилади.

Иккинчидан, туркумлаш соҳасидаги қилиниши шарт бўлган масалаларнинг амалий ишлаш механизмига бирма-бир тўхталиб ўтиш.

Учинчидан, давлатимиз томонидан охирги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан қай даражада хабардорлигини ҳамда ушбу қонун ҳужжатларининг мазмун-аҳамиятини қанчалик тўғри тушинганлигини баҳолаш мақсадида, савол-жавоб тариқасида суҳбат амалга оширилмоқда.